Т/р | Ҳал этилиши лозим бўлган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Молиялаштириш манбаи | Ижро этиш муддатлари | Масъул ижрочилар |
I. Кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимининг концептуал асосларини ишлаб чиқиш | |||||
1. | Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини хорижий экспертларнинг тавсиялари ва кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш орқали Ўзбекистон Республикасида давлат фуқаролик хизматининг асосий тушунчалари, регламентлари | Ўзбекистон Республикаси Қонуни | Талаб этилмайди | 2020 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
2. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат фуқаролик хизматини мамлакатни инновацион ривожлантиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган мақсад ва вазифаларига мос, давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформасини яратиш; табақалаштирилган ёндашувни инобатга олган ҳолда, ходимларни интеграциялашган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида бошқариш ва фаолиятини баҳолашнинг замонавий усулларини, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини фаол қўллаш орқали ҳар ерда татбиқ этиш; давлат фуқаролик хизматчиларида коррупцияга қарши маданиятни ва коррупцияга тоқат қилиб бўлмайдиган муносабатни шакллантиришнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш; истиқболли ва иқтидорли шахсларни, айниқса, ёшлар орасидан излаб топиш ва саралаб олиш, давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш жараёнига фуқаролик жамияти институтларини, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (маҳаллаларни) кенг жалб қилиш орқали ушбу жараёнда гендер тенглигини таъминлаш; таълим муассасаларида танлов асосида давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш; ёш кадрлар учун давлат органлари ва ташкилотларидаги тажрибали раҳбарлар ва мутахассислар томонидан устозлик институтини жорий қилиш; давлат фуқаролик хизматида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича энг муҳим прогноз кўрсаткичларни ва уларни таъминлаш механизмларини тасдиқлаш, давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий тузилмасини оптималлаштириш; давлат фуқаролик хизматчиларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий таъминлаш, уларнинг ҳаёти давлат фуқаролик хизматчиларини ротация қилиш ва хизмат текширувларини ўтказиш механизмини жорий қилиш; Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини юритиш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Талаб этилмайди | 2020 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
II. Кадрлар сиёсати соҳасида ва давлат фуқаролик хизмати тизимида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | |||||
3. | Давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимларини ваколатларга (сиёсий, маъмурий ва техник) ва уларнинг даражаларига (миллий, республика, вилоят ва туман (шаҳар) қараб таснифлаш асосида Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини тасдиқлаш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Талаб этилмайди | 2019 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
4. | Кадрларни марказлаштирилган тарзда танлов асосида саралаб олиш, давлат фуқаролик хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг хизмат поғоналарида ўсишини мониторинг қилиш ва қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган Миллий кадрлар захираси тизимини шакллантириш ва фаолият юритиш тартибини белгилаш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Талаб этилмайди | 2019 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
5. | Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар билан ишлаш бўлинмаларининг номланиши, уларнинг тузилмаси, штатлари сони, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқлашга қўйиладиган унификациялаштирилган талабларни белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | Талаб этилмайди | 2019 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
6. | Қуйидагиларни: «бошқарув ходимлари» ва «ишлаб чиқариш ходимлари» тушунчаларини давлат фуқаролик хизматчиси тоифасига ўтказиш, шунингдек, идоравий мансублигидан қатъи назар ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларидаги таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номини унификациялаштиришни назарда тутувчи Давлат фуқаролик хизмати лавозимлари классификаторининг тузилмасини (матрицасини); идоравий мансублигидан қатъи назар давлат фуқаролик хизматчиларининг эгаллаб турган лавозими ва малака мартабаси (даражаси) учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган устамаларнинг аниқ миқдорларини ҳисобга олган ҳолда ягона базавий лавозим маошларини; давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ишчиларнинг ойлик меҳнат ҳақи фондига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан белгиланиши мумкин бўлган шахсий устамаларнинг энг кўп миқдорини тасдиқлаш. Аҳоли сони, иқлим шароитлари ва бошқа табақалаштирувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини белгилашга унификациялаштирилган ёндашувлар асосида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича вилоятлар ва туманлар гуруҳларини қайта кўриб чиқиш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Талаб этилмайди | 2019 йил | Молия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
7. | Давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматчиларининг вакант лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказишнинг ягона тартиби ва талабларини белгилаш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Талаб этилмайди | 2019 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
8. | Давлат фуқаролик хизматчиларига уларнинг меҳнат стажи, эгаллаб турган лавозими, касбий сифатлари, алоҳида хизматлари, мураббийлик сифатлари, шунингдек, малака ошириш бўйича имтиҳон натижаларини ҳисобга олган ҳолда малака мартабаларини (даражаларини) бериш тартибини белгилаш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Талаб этилмайди | 2020 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
9. | Узоқ муддатли ўқитиш курслари ҳажмини мақбуллаштириш ва қисқа курсларни кенг жорий этишга эътибор қаратишни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини такомиллаштириш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Талаб этилмайди | 2020 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
10. | Давлат хизматини ташкил этишга қўйиладиган янги талабларни инобатга олган ҳолда давлат махсус хизматини ўташ масалаларини мувофиқлаштирувчи қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар | Талаб этилмайди | 2020 йил | Хавфсизлик кенгаши аппарати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари |
11. | Давлат фуқаролик хизматчиларининг, шу жумладан хорижда малакасини ошириш, уларни имтиҳондан ўтказишни ташкил қилиш тартибини белгилаш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Талаб этилмайди | 2020 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
12. | Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан давлат фуқаролик хизматчиси сифатида ишлаган фуқароларга пенсия имтиёзларини белгилаш. | Ўзбекистон Республикасининг Қонуни | Талаб этилмайди | 2020 йил | Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, |
13. | Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш соҳасида хизмат кўрсатувчи нодавлат таълим муассасаларини лицензиялаш тартибини белгилаш. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори | Талаб этилмайди | 2020 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
14. | Давлат хизматчилари томонидан даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларациялашни босқичма-босқич жорий қилиш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони | Талаб этилмайди | 2020 йил | Молия вазирлиги, |
III. Давлат фуқаролик хизмати тизимининг салоҳиятини юксалтириш | |||||
15. | Миллий кадрлар захираси, вакант лавозимлар ва уларга тайинлаш учун ўтказилаётган танловлар, давлат органлари ва ташкилотларининг сон ва сифат таркиби тўғрисида ахборот маълумотлар базасини шакллантириш учун давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизимини яратиш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори
| Талаб этилмайди
| 2019 йил
| Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
16. | Давлат фуқаролик хизмати ва геральдика соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқот йўналишлари рўйхатини шакллантириш, ушбу рўйхат асосида Олий таълим йўналишлари ва ихтисосликлари классификаторига янги истиқболли мутахассисликларни киритиш. | Таҳлилий маълумотнома ва таклифлар | Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | 2020 йил | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, |
17. | Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизимини Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали, Ягона миллий меҳнат тизими, давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа ахборот тизимлари, шу жумладан Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Персоналлаштириш марказининг ахборот тизимлари билан интеграциялаш. | Техник чора-тадбирлар комплекси | Талаб этилмайди | – | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
18. | Истиқболли кадрларни Миллий кадрлар резервига қўшиш учун танлов саралашларини ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар комплекси | Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | 2020 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси |
19. | Тармоқ хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда республика, вилоят ва туман даражасидаги давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш. | Режа-жадвал | Талаб этилмайди | 2020 йил | Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
20. | Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш учун грантлар ажратиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори | Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | 2020 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
21. | Давлат бошқаруви академияси негизида яқин хорижий мамлакатлар билан давлат хизматини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш бўйича минтақавий платформа яратиш. | Ижрочиларнинг қарори | Талаб этилмайди | 2020 йил | Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
22. | Давлат фуқаролик хизмати ва геральдика фанини ривожлантириш соҳасида тадқиқотлар олиб бориш, шу жумладан хорижга чиқиб халқаро тажрибани ўрганиш учун давлат грантини олиш бўйича республика кўрик-танловини ташкил этиш. | Ижрочиларнинг қарори | Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | 2020 йил | Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
23. | Танлов саралашлари натижалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар захирасини интеграциялаш асосида Миллий кадрлар захирасини шакллантириш. | Техник чора-тадбирлар комплекси | Талаб этилмайди | 2020 йил | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
24. | Истиқболли давлат фуқаролик хизматчилари ҳамда Миллий кадрлар захирасига киритилган шахсларнинг, шу жумладан хорижий стажировкаларини ташкил этиш бўйича миллий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш. | Стажировка дастурлари | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Ҳар чоракда | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
25. | Малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшовчи ватандошларни ва хорижий давлатларнинг фуқароларини саралаб олиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида ишлаш учун жалб этиш бўйича фаолиятни ташкиллаштириш. | Мониторинг, музокаралар | Талаб этилмайди | Ҳар чоракда | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
26. | Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизимини ишлатиш ва техник қўллаб-қувватлаш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича методик материаллар тайёрлаш, шунингдек, семинар-тренинглар ўтказиш. | Ижрочиларнинг қарори | Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Ҳар чоракда | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
27. | Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, давлат фуқаролик хизмати ва геральдикани ривожлантириш соҳасидаги масалаларни муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш бўйича республика ва халқаро даражадаги тадбирларни (конференциялар, симпозиумлар, давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар ва бошқалар) ташкил этиш. | Ижрочиларнинг қарори | Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Ҳар йили | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, |
I. Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар | |
Т/р | Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар номланиши |
1. | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги |
2. | Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
3. | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги |
4. | «Халқ банки» АЖ |
II. Ҳудудлар | |
Т/р | Шаҳар ва туманлар |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри |
2. | Андижон вилояти Андижон шаҳри |
3. | Бухоро вилояти Бухоро шаҳри |
4. | Жиззах вилояти Жиззах шаҳри |
5. | Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри |
6. | Навоий вилояти Навоий шаҳри |
7. | Наманган вилояти Наманган шаҳри |
8. | Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри |
9. | Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри |
10. | Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри |
11. | Ангрен шаҳри, Тошкент вилоятининг Бўка ва Бекобод туманлари |
12. | Фарғона вилояти Фарғона шаҳри |
13. | Хоразм вилояти Урганч шаҳри |
14. | Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани |